1

Covid-19'нинг янги штамми туфайли яна бир мамлакат парвозларни бекор қилмоқда

ДУНЁ 29.11.2021, 07:42
Covid-19'нинг янги штамми туфайли яна бир мамлакат парвозларни бекор қилмоқда

Марокаш ҳукумати Исроилга эргашиб, бошқа мамлакатлардан парвозларни қабул қилишни тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда РБК ёзмоқда.

Маълумотга кўра, парвозлар икки ҳафтага тўхтатилади.

 Марокаш ҳукумати 29 ноябрь, душанба кунидан бошлаб коронавируснинг янги "омикрон" тарқалиши муносабати билан хориждан йўловчи рейсларини қабул қилишни тўхтатиши эълон қилган. Бу ҳақда Марокаш ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилади.

 "Бугун, якшанба куни вазирликлараро CОВИД кузатув қўмитаси қиролликка барча тўғридан-тўғри рейсларни икки ҳафта муддатга тўхтатганини эълон қилди", дейилади хабарда.

 Вазирликнинг қайд этишича, чекловлар 29 ноябрь маҳаллий вақт билан соат 23:59 дан кучга киради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1