Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси маълумотига кўра, 2-5 декабрь кунлари Ливан пойтахти Байрут шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё-Океания чемпионати бўлиб ўтади.
Қайд этилишича, йилнинг сўнгги мусобақасида Ўзбекистоннинг йигирмага яқин давлатидан ёш дзюдо усталари иштирок этади. Улар орасида тўлиқ таркибдаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор.
Маълумотга кўра, бугун тунда Осиё чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи терма жамоамиз делегацияси Байрут шаҳрига жўнаб кетди.
Таркибда Шоҳруҳ Мамарасулов, Исломбек Равшанқулов, Жайҳунбек Назаров, Шукуржон Аминова, Ирисхон Қурбонбоева, Сита Кадамбоева каби халқаро мусобақалар ҳавосини олган ёшларимиз бор.






