Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилишича, Омикрон коронавирус штаммининг дунё бўйлаб тарқалиш эҳтимоли юқори. Бу ҳақда Риа Новости хабар бермоқда.
COVID-19 омикрон штамми тарқалиши билан боғлиқ умумий глобал хавф ҳам жуда юқори деб баҳоланмоқда. ЖССТ аллақачон коронавируснинг янги вариантини ташвишли штаммлар тоифасига киритган.
Ташкилот мутахассислари жорий ПЦР тестлари COVID-19 нинг янги омикрон штаммини аниқлашга қодирлигини тасдиқлади. Вакциналар Омикрон вариантини юқтирганда оғир касаллик ёки ўлимдан самарали ҳимоя қилади.