АсосийSport

Месси еттинчи марта "Олтин тўп" соҳиби бўлди

'Месси еттинчи марта "Олтин тўп" соҳиби бўлди'ning rasmi

 Кеча, 29 ноябрь куни "ПСЖ" клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси 2021 йил учун "Олтин тўп"ни қабул қилиб олди. Бу соврин Мессининг фаолиятидаги еттинчиси бўлди.

 Маълумот учун, "Олтин тўп" борасида Мессининг энг яқин таъқибчиси Криштиану Роналду. У 5 та совринга эга. 

2021 йил якунида футболдаги энг нуфузли шахсий соврин учун ўтказилган овоз беришда иккинчи ўринни "Бавария" ва Полша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски эгаллаган эди. 

 Аслини олганда, "Олтин тўп"нинг аввалги эгаси ҳам Месси бўлиб, у буни 2019 йилда қўлга киритганди. 2020 йилда эса мукофот коронавирус пандемияси туфайли берилмаган. 

    Бошқа янгиликлар