Sevimli

Ливан аҳолиси нархлар кўтарилишига қарши норозилик намойишларини ўтказди

ДУНЁ 30.11.2021, 09:48
Ливан аҳолиси нархлар кўтарилишига қарши норозилик намойишларини ўтказди

Душанба кунидан буён Ливан пойтахти ва бошқа шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Хусусан, фаоллар Байрутдаги асосий йўлларга чиқишни тўсиб қўйган. "Спутник"нинг маълум қилишича, намойишчилар мамлакатда нархлар ошишига қарши бош кўтаришган. Митинглар иқтисодий инқирознинг чуқурлашиши ортидан келиб чиққан.

Намойишчилар йўлларни тўсиш учун тошлар, ёнаётган шиналар, чиқинди қутилари ва машиналардан фойдаланишган.

Нафақат Байрутда, балки Триполи ва Сайдада ҳам транспорт ҳаракати деярли тўхтаб қолган.

Митинглар миллий валюта курсининг навбатдаги пасайиши ва иқтисодий инқирознинг кучайиши ортидан бошлангани айтилади. Миллий пул бирлигининг "қулаши" озиқ-овқат, бензин ва энг зарур товарлар нархининг ошишига олиб келган.

Шарҳлар