IV “Ёшлар театр санъати” форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди (фото)

МАДАНИЯТ 30.11.2021, 21:33
IV “Ёшлар театр санъати” форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди (фото)

Бироз аввал Ўзбекистон халқаро санъат форумига мезбонлик қилиши ҳақида хабар берган эдик. Бугун Ўзбек миллий академик драма театрида мазкур IV “Ёшлар театр санъати” форумининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда МДҲ, Болтиқбўйи ва Грузия  давлатларидан келган меҳмонлар иштирок этишди.

Форумни Қозоғистон Республикасидан келган театр актёрлари ижросидаги спектакль очиб берди. Таъкидлаш жоизки, мазкур форумнинг мақсади халқаро алоқаларни ривожлантириш, ёш режиссёрлар, актёрлар, рассомлар, театршунослар ижодини намойиш этиш ва ижодий тажриба алмашишдир.

“Қувонарлиси, ушбу форумда иштирок этаётган ўзбекистонлик театр ижодкорларининг барчаси ёшлардир. Энг муҳими, улар хорижлик ҳамкасблари билан ўзаро тажриба алмашишга тайёр. Ўйлаймизки, мазкур форум турли миллат вакилларининг ўзаро тажриба алмашиш майдонига айланиб, ёш ижодкорлар учун катта имкониятлар эшигини очади. Шунингдек, театр соҳасидаги истиқболли ҳамкорликларга замин ҳозирлайди”, дейилади Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг расмий саҳифасида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1