“France Football" нашри бош муҳаррири Паскаль Ферре маълум қилишича, 2020 йилги мукофатни Роберт Левандовскига бериш имконияти бор.
“Месси яхши ва ақлли сўзларни айтди. Аммо бундай қарорларни бирданига қабул қилмаслик керак. Биз бу ҳақда ўйлаб кўрамиз, албатта”, - дея Ферре сўзларидан келтирмоқда France Football.
Эслатиб ўтамиз, пандемия туфайли 2020 йилда "Олтин тўп" маросими ўтказилмаган ва Левандовски мукофатдан маҳрум этилганди.