1

Дунёдаги илк давлат аҳолиси иқлим ўзгариши туфайли яшаш жойини ўзгартирмоқда

ДУНЁ 01.12.2021, 23:29
Теглар: Тувалу
Дунёдаги илк давлат аҳолиси иқлим ўзгариши туфайли яшаш жойини ўзгартирмоқда

Тинч океанида бир нечта ороллардан ҳосил бўлган Тувалу аҳоли сув остида қолиши мумкин. Мамлакат аҳолиси эса хавфсиз жойга кўчиб ўтишига тўғри келади. Бу ҳақда Тували ташқи ишлар вазири Саймон Кофенинг маълум қилди.

Манбада келтирилишича, Тувалунинг 5 мингга яқин аҳолиси аллақачон Янги Зеландияга кўчиб ўтган. 

“Биз ўз ҳудудларимизни йўқотсак ҳам бошқа мамлакатлар Тувалуни тан олишда давом этишини истаймиз ва буни чораларини кўрмоқдамиз”, - деди Кофе. 

Аввалроқ Тинч океанидаги бир неча мамлакат иқлим ўзгариши туфайли йўқ бўлиб кетиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар берилганди. Жумладан, Кирибати ва Маршал ороллари ҳам Тувалу каби сув остида қолиб кетиши мумкинлиги тахмин қилинганди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1