2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон хориждан 23,9 минг тонна гўшт импорт қилган. Давлат статистика қўмитаси бу ҳақдаги маълумотни эълон қилди.
Таъкидланишича, гўшт импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7,3 минг тоннага ошган.
2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон энг кўп гўшт импорт қилган давлатлар қуйидагилар бўлган:
- Беларусь– 16,2 минг тонна;
- Қозоғистон – 3,5 минг тонна;
- Украина – 2,3 минг тонна;
- Россия – 606 тонна;
- Молдова – 600 тонна.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2021 йилнинг 9 ойида 1,9 млн. тонна гўшт етиштирилган.