АсосийJamiyat

Ўзбекистонда яна 209 нафар кишида коронавирус аниқланди, 3 бемор вафот этди

'Ўзбекистонда яна 209 нафар кишида коронавирус аниқланди, 3 бемор вафот этди'ning rasmi

Кеча Ўзбекистонда яна 210 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, касалликдан 3 нафар бемор вафот этди.

ССВнинг маълумот беришича, 2021 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 193633 (+209) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:  

  • 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 12 нафари Андижон вилоятида,
  • 10 нафари Бухоро вилоятида,
  • 6 нафари Жиззах вилоятида,
  • 5 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 8 нафари Наманган вилоятида,
  • 20 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 4 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 12 нафари Фарғона вилоятида,
  • 11 нафари Хоразм вилоятида,
  • 47 нафари Тошкент вилоятида,
  • 67 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1409 нафарни ташкил қилган.

Вазирлик, шу ўринда, барча фуқароларни огоҳ бўлишга чақирмоқда.

"Шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекцияси қайта бош кўтарди. Айниқса, бугун дунё бўйлаб касалликнинг "омикрон" штамми яшин тезлигида тарқалмоқда. Мутахассислар ушбу штамм билан боғлиқ умумий глобал хавфни жуда юқори дея баҳоламоқда. Бу эса ҳар биримиздан карантин қоидаларига қатъий риоя этиш, касаллик тарқалаётган мамлакатларга зарурат бўлмаса, вақтинча бормаслик, энг асосийси, COVID-19га қарши тўлиқ эмланишни тақозо этади. Унутманг, вакцина – ягона чора!"-дейилади хабарда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар