АсосийDunyo

Ўзбекистон ЕОИИ кузатувчи - давлат мақомидан кенг фойдаланмоқда - Россия бош вазири

'Ўзбекистон ЕОИИ кузатувчи - давлат мақомидан кенг фойдаланмоқда - Россия бош вазири'ning rasmi

Россия бош вазири Михаил Мишустин ЕОИИнинг аъзолари ва шериклари учун салоҳиятни баҳолади, дея хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон.

ЕОИИ халқаро майдонда ўз нуфузини фаол оширмоқда. Иқтисодий бирлашманинг умумий салоҳияти кенг кўламли масалаларни муҳокама қилиш имконини беради, - деган бош вазир.

“Вьетнам, Эрон, Сингапур, Сербия билан олтита эркин савдо тўғрисида келишувимиз ва Хитой билан иккита шартномамиз бор”, - деган Мишустин II Евроосиё конгрессида.

Айни вақтда Миср, Исроил ва Ҳиндистон билан савдони эркинлаштириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Мишустин ЕОИИда кузатувчи-давлат мақомини олган Ўзбекистон ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган.

“Ўзбекистон ва Куба кузатувчи-давлат мақомларидан кенг фойдаланмоқда. Улар Евроосиё иқтисодий комиссияси билан ўзаро ҳамкорликни сезиларли даражада фаоллаштирди ва савдо-иқтисодий муносабатларни чуқурлаштириш учун янги имкониятлар олди”, - деб қўшимча қилган Россия бош вазири.

Буларнинг барчаси ЕОИИга ўсиш ва ривожланиш учун қўшимча истиқболларни беради.

    Бошқа янгиликлар