Англия Премьер-лигасининг 14-турида «Манчестер Сити» сафарда «Астон Вилла» устидан ғалаба қозонди, - 2:1.
Қайд этилишича, «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛдаги 150-ғалабасига эришди. Бунинг учун испаниялик мутахассисга 203та ўйин керак бўлди.
Бу натижа орқали Гвардиола «Рома» устози Жозе Моуринью натижасини такрорлади. Португалиялик мутахассис АПЛда 230та учрашувда 150-ғалабасини қайд этганди.






