Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Швейцариянинг “Globogate Recruiting GmbH” ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали тиббиёт ходимларини Германия тиббиёт муассасаларига ишга жалб қилиш дастури ишлаб чиқилган.
Номзодлар учун талаблар:
39 ёшдан ошмаган бўлиши;
даволаш соҳасида 2 йиллик доимий иш тажрибасига эга бўлган психиатрия ва умумий ҳамширалик (стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик соҳасида шуғулланган номзодлар қабул қилинмайди);
умумий ҳамширалик учун - касалхонанинг турли бўлимларида камида 2 йиллик тажрибага эга ҳамширалар;
психиатрия бўлимида ишлаш учун - касалхона ёки клиниканинг исталган бўлимида камида 2 йиллик тажрибага эга ва Германияда психиатрия бўйича ишлаш истагини билдирган ҳамширалар.
тиббиёт коллежи/техникумини (фақат 3 йиллик диплом) тамомлаган бўлиши;
беморларга ғамхўрлик қилиш қобилиятига эга бўлиши;
Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган немис тили курсларида 10 ой давомида иштирок этиши (2 босқичли танловлардан мувафаққиятли ўтган номзодларгина дастурда иштирок этади);
номзодлар немис тили курсларида қатнашаётган вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслиги;
Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиши;
Лойиҳада иштирок этишни истаган фуқароларга қуйидаги шароитлар яратиб берилади:
Тошкент шаҳрида бепул турар жой;
ўқув хонаси;
ойлик стипендия.
Шунингдек, "Globogate Recruiting GmbH" қуйидаги харажатларни қоплаб беради ва хизматларни кафолатлайди:
немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;
тил даражаси учун Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш;
ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;
ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;
Тошкент халқаро аэропортидан Германияга авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер;
меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил
(ойлик 2 300 евродан, нафақа, суғурта, таътил) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш.