АсосийDunyo

Россиядаги ўзбекистонликлар ҳайдовчилик гувоҳномасини хорижда туриб янгисига алмаштириши мумкин

'Россиядаги ўзбекистонликлар ҳайдовчилик гувоҳномасини хорижда туриб янгисига алмаштириши мумкин'ning rasmi

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги консуллик муассасаларида эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш тартиби бўйича вақтинчалик низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Унга кўра, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси консуллик муассасаси орқали Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ИИВ ЙҲХББ) томонидан расмийлаштирилади.

Талабгор ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун консуллик муассасасига ариза билан мурожаат қилади.

Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси янгисига алмаштириш учун:

  •  БҲМнинг 70 фоизи (189 минг сўм) миқдорида тўлов;  
  •  20 АҚШ доллари миқдорида консуллик йиғими;
  •  20 АҚШ доллари миқдорида ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш учун йиғим ундирилади.

    Бошқа янгиликлар