Қоғозистоннинг марказий газеталарида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг интервьюси чоп этилди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби хабар берди.
Бугун, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи арафасида ушбу мамлакат марказий газеталари - "Егемен Қазақстан" ва "Казахстанская правда" саҳифаларида давлатимиз раҳбарининг бугунги Ўзбекистон тараққиёти, икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари ҳамда Марказий Осиёдаги ҳамкорликка бағишланган катта интервьюси чоп этилди.