АсосийЖАМИЯТ

Ҳар бир мурожаат ортида халқ манфаати ётади - Муротжон Азимов

Қашқадарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Муротжон Азимов Қарши туманидаги "Кўчкак" МФЙ...

'Ҳар бир мурожаат ортида халқ манфаати ётади - Муротжон Азимов'ning rasmi

Қашқадарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Муротжон Азимов Қарши туманидаги "Кўчкак" МФЙ аҳолиси билан ҳам жонли мулоқот қилди. Қишлоқ аҳли азалдан анжирчилик етиштириш бўйича донғи кетган. Энди шу соҳани янада ривожлантириш, шунингдек, мева-сабзавотчиликда ҳам етакчи бўлиш мақсадида тизимли ишларни ташкил этиш режа қилинган. Учрашув давомида аҳолининг мурожаатлари ҳам тингланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди

- Ҳар бир мурожаат ортида халқ манфаати туради, - деди вилоят ҳокими. - Давлатимиз раҳбари ҳам ҳар бир чиқишларида инсон қадри учун, халқ розилиги йўлида раҳбарларни аҳолига яқин бўлиб, кўмакчи бўлишга чорлайдилар. Сизлар билдираётган таклиф ва муаммоларни босқичма-босқич ечишга тайёрмиз. Йўл, йўлаклар, кўприк, ичимлик суви ва бошқа масалаларни ҳаммасини режа асосида бажарамиз. Бу ишлар вақт ва маблағ талаб қилади.  

Шунингдек, маҳаллада анжирчиликни ривожлантириш мақсадида 112 нафар аҳолига 8.5 млрд. сўм имтиёзли кредит берилиши бошланди. Маҳаллада бошқа тадбиркорлик турларини ривожлантиришга янги тайинланаётган ҳоким ёрдамчиси масъул экани, унга ҳар қандай амалий кўмак беришга ҳоким қўллови, маҳалла аҳли бирдамлиги муҳим экани таъкидланди.

Бошқа янгиликлар