Испания Ла Лигасининг 16-турида “Барселона” клуби ўз майдонида кутилмаганда “Бетис”га имкониятни бой бериб қўйди.
79-дақиқада Хуанмин томонидан киритилган ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Бу эса Хавининг “Барселона”даги дастлабки мағлубиятига айланди.
Ушбу мағлубиятдан сўнг Хави бошчилигидаги “Барса” 23 очко билан 7-ўринда қолмоқда.
Ла Лига. 16-тур
Барселона – Бетис 0:1
Гол: 0:1 – 79 Хуанми.