АсосийSport

IV пара Осиё ўйинларида ўзбек таэквондочилари 2та "олтин" олишди

'IV пара Осиё ўйинларида ўзбек таэквондочилари 2та "олтин" олишди'ning rasmi

Бироз муддат аввал ёшлар ўртасида кечган IV Пара Осиё ўйинларида пара таэквондо баҳслари ўз ниҳоясига етди. 

Туризм ва спорт вазирлигининг хабар беришича, эркаклар ўртасида 44-классда 3 нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этган ва уларнинг барчаси шоҳсупага кўтарилган.

Қайд этилишича, спортчилар иккита олтин ҳамда битта бронза медалини қўлга киритишган. Жумладан, -58 кг вазн тоифасида Қудратилло Шоназаров ҳамда -70 кг вазн тоифасида Асилбек Ҳусанов олтин медалга эга чиққан бўлса, -63 кг вазн тоифасида Қудрат Ҳайдаров бронза медалига сазовор бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирча Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 6 та олтин, битта кумуш ҳамда 4та бронза медали мавжуд.

Бошқа янгиликлар