АсосийJamiyat

Тошкентда "қувиб ўтиш қоидасини билмайдиган ИИО ходими" га чора кўрилди

'Тошкентда "қувиб ўтиш қоидасини билмайдиган ИИО ходими" га чора кўрилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда ИИО ходими хизмат машинасида қоидани бузиб ҳаракатланаётгани акс этган видео тарқалди.

Қайд этилишича, ушбу видеодаги ҳаракатлар ўрганилиб, қоидани четлаб ўтган ҳайдовчига чора кўрилди.

""Нахотки патруль автомобилини бошқариб кетаётган ИИО ходими қувиб ўтиш қоидасини билмаса?" сарлавҳали видео масъул ходимлар томонидан ўрганилиб, "Ласетти" русумли, 01 769VSC давлат рақам белгили автомобилда қоидаларни четлаб ўтган ҳайдовчи Ш.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128-моддаси тартибида баённома расмийлаштирилди",-дея маълум қилади Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси.

Шу ўринда бошқарма барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўрамоқда.

    Бошқа янгиликлар