Барселона шаҳри маъмурияти Лионель Мессига тегишли меҳмонхонани бузиб ташлашга қарор қилди. Бу ҳақда El Confidencial хабар берди.
Манбада айтилишича, мазкур меҳмонхона шаҳар қурилиш қоидаларига мос келмаяпти. У “Барселона” уй стадиони “Камп Ноу” яқинида жойлашган.
Маълумот учун, Месси ушбу меҳмонхонани сотиб олиш учун 30 миллион евро сарфлаган.
Шунингдек, Месси ихтиёрида Ибица ва Мальорка оролларида ҳам меҳмохоналарига эга.