АсосийJamiyat

Пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш тартиби белгиланди

'Пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш тартиби белгиланди'ning rasmi

Ҳукумат қарори билан Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга кўра, пахта-тўқимачилик кластерлари қуйидаги шаклда ташкил этилади:

🔸 қишлоқ хўжалиги ер участкаларини ижарага олган ҳолда пахта етиштириш;

🔸 пахта хомашёсини шартнома асосида фермер хўжаликлари ва бошқа пахта етиштирувчилардан сотиб олиш;

🔸 қишлоқ хўжалиги ер участкаларини ижарага олган ҳолда пахта етиштириш ҳамда пахта етиштирувчилардан шартнома асосида сотиб олиш.

 Пахта-тўқимачилик кластери бу бўйича Республика комиссияси қарорига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилади.

 Пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш учун талабгор ихтиёрий равишда ҳар йили 10 сентябргача ЯИДХП орқали ариза билан мурожаат қилади.

 Мурожаат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Вазирлик) томонидан 2 иш кунида кўриб чиқилади.

Республика комиссияси талабгорларнинг аризаларини ҳар йили 1 октябргача кўриб чиқиб, қарор қабул қилади.

 Пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш тўғрисидаги тегишли ҳужжат қабул қилингач:

  • 3 иш кунида Вазирлик талабгорларни хабардор қилади;
  •  5 иш кунида талабгор билан 30 йил (чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ёки чет эл юридик шахси бўлган тақдирда 25 йилгача бўлган) муддатга битим тузилади;
  •  3 иш кунида пахта-тўқимачилик кластери тегишли туман (шаҳар) ҳокими билан ер ижараси шартномаси тузади (кластер ер участкаларини ижарага олган ҳолда ташкил этилган тақдирда).

Шунингдек, ижарага олган ҳолда ташкил этилган пахта-тўқимачилик кластери ўзига бириктирилган ерларни шахсларга 1 йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага (уларни учинчи шахсга бериш ҳуқуқисиз) бериш ҳуқуқига эга.

Пахта-тўқимачилик кластери фаолияти самарадорлиги билан боғлиқ масалалар юзасидан бир йилда камида бир марта мониторинг ўтказилади.

    Бошқа янгиликлар