АсосийJamiyat

Бир гуруҳ маҳкумлар муддатидан аввал озод этилди

'Бир гуруҳ маҳкумлар муддатидан аввал озод этилди'ning rasmi

Президент Конституция куни арафасида бир гуруҳ маҳкумларни муддатидан аввал озод қилиш ҳақидаги фармонга имзо чекди.

Мирзиёев бу ҳақда ўзининг ўзбек халқига йўллаган байрам табригида маълум қилди.

"Халқимизга хос кечиримлилик, бағрикенглик ва олижаноблик тамойилларига амал қилган ҳолда, билиб-билмай жиноят содир этган, қилмишига чин дилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган шахсларга нисбатан афв институти мунтазам қўлланмоқда. Шу борадаги ишларимизнинг давоми сифатида Конституция куни арафасида яна бир фармонга имзо чекдим. Унга кўра, шу тоифага мансуб 182 нафар шахс муддатидан олдин озод қилиниб, эркин ҳаётга қайтарилмоқда",-дейди Шавкат Миромонович.

Унинг таъкидлашича, бу йил 4 мингдан ортиқ шахс суд залидан озод қилиниб, 8 мингга яқин фуқарога нисбатан асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилган, 859 нафар шахс оқланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар