"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳудудларда шамол 15-20 м/с тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 13-18° илиқни ташкил этади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Эрталаб туман тушади. Ҳаво ҳарорати 14-16° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 9-14° илиқ бўлади.






