Каталониянинг “Барселона” клуби Европа Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига чиқа олмади.
Mundo Deportivo нашрида қайд этилишича, клубнинг Чемпионлар лигасидан чиқиб кетишидан келиб чиқадиган зарар 30 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Агар клуб 1/8 финалга чиқадиган бўлса ҳомийлар, телевидение ва чипталардан тушадиган 9,6 миллион евро, чорак финалга чиққани учун 10,6 миллион евро олишни режалаштирган эди.






