“Барселона” бош мураббийи Хави жамоасининг Чемпионлар лигасидан чиқиш кетишига ўз муносабатини билдирди.
“Мен жаҳлдорман. Чиндан ҳам бу ҳолат мени ғазаблантиради. Аммо бошқа ҳеч нарса қилишим мумкин эмас. Чунки натижани ортга қайтариб бўлмайди.
Бугундан биз учун янги давр бошланмоқда. Биз ҳаммасини нолдан бошлаймиз”, - дея Хави сўзларидан келтирмоқда ESPN.