АсосийDunyo

Мексика жанубида ЙТҲда 53 нафар одам ҳалок бўлди, яна 58 киши касалхонада

'Мексика жанубида ЙТҲда 53 нафар одам ҳалок бўлди, яна 58 киши касалхонада'ning rasmi

Мексиканинг Чиапас штатида 9 декабрь пайшанба куни юздан ортиқ муҳожирни олиб кетаётган тиркамали юк машинаси ҳалокатга учради. Бу ҳақда хорижий ОАВ га асосланиб Zamon.uz хабар берди. 

Хабарда айтилишича, юк машинасида аксарияти Гватемала аҳолиси бўлган ноқонуний муҳожирлар тўпланган. Автоуловнинг таянч деворга урилиб, ағдарилиб кетиши оқибатида  уч нафар беморнинг аҳволи оғир. 

Бундан ташқари, қутқарув хизмати фожиага 2 та юк машинасининг тўқнашуви сабаб бўлганини, шундан сўнг улардан бири деворга урилганини маълум қилган.

Маълумот учун: Мексика президенти Aндрес Мануел Лопес мамлакат жанубидаги йирик автоҳалокатга ўз фикрини билдириб, жабрланганларга барча зарур ёрдам кўрсатиш топшириғини берган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан барча тафсилотлар аниқланмоқда.

Бошқа янгиликлар