АсосийMadaniyat

Спортчилар ҳақида ҳужжатли фильмлар суратга олинмоқда

'Спортчилар ҳақида ҳужжатли фильмлар суратга олинмоқда'ning rasmi

Кинематография агентлиги, Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)нинг Тошкент филиали ҳамда “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар студияси” ДУК билан ҳамкорликда “Матонат мактаби” лойиҳаси бўйича фильмларни суратга олиш ишлари бошланди.  Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди

Бунда “Токио-2020” паралимпиада ғолиблари ҳаёти ва спортдаги фаолиятига доир 5 қисмдан иборат ҳужжатли кинокартиналар яратилади.  

Лойиҳа доирасида “Маҳоратли Ҳусниддин”, “Элбекнинг ғурури”, “Нафисанинг фахри”, “Қатъиятли Ислом”, “Ўрнак кўрсатган Шоҳсанам” каби фильмлар тайёрланади.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар