“Навбаҳор” ПФК ҳамда россиялик мураббийлар - Алексей Беленков ва Андрей Канчельскис билан боғлиқ масала ижобий якун топди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Маълум бўлишича, клуб ва унинг собиқ мураббийлари ҳар икки томонни қаноатлантирадиган келишувга эришишди. Томонлар бир-бирларига эътирозлари йўқлигини, ушбу масаланинг ҳуқуқий майдон тамойилларига асосланган ҳолда ҳал этилганидан мамнун эканликларини билдиришди.
Маълумот учун, ФИФА ташкилоти Андрей Канчельскис ишидан келиб чиқиб, “Навбаҳор” клубига 1,6 миллион доллар тўлаб бериши бўйича қарор чиқарган эди.