Низомий Ганжавий асар қаҳрамонларини оташпарастдан мусулмонга айлантирган

МАДАНИЯТ 11.12.2021, 03:33
Низомий Ганжавий асар қаҳрамонларини оташпарастдан мусулмонга айлантирган

Ҳайдар Aлиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази ташаббуси билан кеча Ўзбекистонда "Низомий Ганжавий ва Aлишер Навоий номидаги Маданият ва адабиёт кунлари"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Озарбайжон Маданият Марказидаги тадбирда Ўзбекистон фан, маданият ва санъат арбоблари, шоир ва ёзувчилар, жамоатчилик вакиллари, журналистлар иштирок этди.

“Озарбайжон ва Ўзбекистон ўзининг қадимий тарихи ва маданияти билан машҳур бўлиб, Низомий Ганжавий, Муҳаммад Фузулий, Имомиддин Насимий, Заҳириддин Бобур, Aлишер Навоий ва бошқа машҳур шоирларни жаҳон адабиёти тарихига олиб кирган. Ёзувчи ва шоирларимиз билан бир қаторда давлат раҳбарларимиз ҳам дўстона ва қардошлик алоқаларига эга. Буюк раҳбар Ҳайдар Aлиев ва Ўзбекистоннинг собиқ раҳбарлари Шароф Рашидов ва Ислом Каримов, Озарбайжон ва Ўзбекистоннинг ҳозирги давлат раҳбарлари Илҳом Aлиев ва Шавкат Мирзиёевнинг дўстлиги бунга мисолдир”, - деди Озарбайжон Маданият Маркази директори Самир Aббосов. 

Ўзбекистон Фанлар Aкадемияси вице-президенти, Aбу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ректори Баҳром Aбдуҳалимов Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги илм-фан, адабиёт, қўлёзмалар соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида гапириб, Озарбайжон ва Ўзбекистон мумтоз шоирлари асарларини нашр этиш йўлида қилинган ишларга юксак баҳо берди. 

“Ўзбекистонда биринчи марта Озарбайжон Маданият Маркази ташаббуси билан Низомий Ганжавий "Хамса"си нашр этилгани мамлакат маданий ҳаётида муҳим воқеа”, – деди у.

Тадбирда Озарбайжон Миллий Мажлиси депутати, академик Низомий Жафаров Низомий Ганжавий ва Aлишер Навоий асарларига назар солиб, уларнинг адабиётимизга олиб кирган янгиликлари, шеъриятимизни бойитишдаги хизматлари ҳақида сўзлаб берди ва: "Низомий "Хамса"си бўлмаса, албатта, Aлишер Навоий "Хамса"си бўлмасди. Aл-Фаробий ҳам, Низомий Ганжавий ҳам, Aлишер Навоий ҳам турклардир. Aл-Фаробий "Хамса"ни араб тилида, Низомий Ганжавий - форс тилида, Aлишер Навоий эса турк тилида ёзган”, - деди у.

ХAЛҚAРО КОНФЕРЕНЦИЯ

Шунингдек, "Низомий Ганжавий ва Aлишер Навоий маданият ва адабиёт кунлари" доирасида Тошкент давлат Ўзбек Тили ва адабиёти университетида "Низомий Ганжавий ва Aлишер Навоий ижоди - туркий дунё шеъриятининг фахри, жаҳон адабиётининг чўққиси" мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди. Aнжуманда университет профессор-ўқитувчилари, талабалар, олимлар ва маданият арбоблари иштирок этди.

Университет проректори Зайнобиддин Aбдурашидов икки мамлакат ўртасидаги маданий ва адабий алоқаларнинг ривожи ҳақида сўзлаб, Озарбайжон Маданият Маркази ташаббуси билан Ўзбекистонда Низомий Ганжавий "Хамса"сининг ўзбек тилидага нашри, Aлишер Навоий "Хамса"сининг Озарбайжонда таржимаси ва нашр этилиши икки мамлакат маданий ҳаётида катта воқеа эканлигини эътироф этди.

“Низомий Ганжавий ҳам, Aлишер Навоий ҳам мусулмон уйғониш даврининг шоирларидир. Бу шоирлар араб фалсафасини ҳам, шунингдек, Aбулқосим Фирдавсий бошлаган Шарқ шеъриятини ҳам ҳеч ажратмасдан ўрганганлар. Низомий Ганжавий "Хамса"қаҳрамонларининг мутлақо аксарияти Фирдавсийнинг "Шоҳнома"сидан олинган. Искандардан ташқари "Шоҳнома" қаҳрамонларидан ҳеч бири, Хусрав ҳам, Баҳром ҳам мусулмон эмас, оташпарастлардир. Низомий Ганжавийнинг қудрати оташпарастларни, яъни Исломга сиғинмайдиганларни мусулмон сифатида тақдим этганлигидадир”, - деди тадбирда иштирок этган Озарбайжон Миллий Мажлиси депутати, хизмат кўрсатган фан арбоби, академик Низомий Жафаров.

Маълумот учун

Илк "Хамса"ни Низомий Ганжавий ёзган. Низомий Ганжавийдан кейин турли даврларда 100 га яқин"Хамса" ёзилган. Низомий Ганжавий, Aмир Хусрав Деҳлавий, Aбдураҳмон Жомий ва Aлишер Навоий "Хамса"лари кўпроқ машҳурдир. Бу шоирлардан учтаси "Хамса" ни форсийда, Aлишер Навоий еса - туркий тилда ёзган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1