АсосийJamiyat

Қизлар ва аёлларни таъқиб ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш билан боғлиқ қонунчиликни кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди

'Қизлар ва аёлларни таъқиб ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш билан боғлиқ қонунчиликни кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди'ning rasmi

Адлия вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, қонунчиликни кучайтириш бўйича қуйидаги таклифлар илгари сурилди:

1. Қонунчиликка „таъқиб этиш“ (stalking) тушунчасини киритиш ҳамда таъқиб остида қолган хотин-қизларга ҳам ҳимоя ордери бериш тизимини жорий этиш;

2. Иш ёки ўқишдаги жабрланувчи ва тазйиқ ўтказган шахс ўртасидаги ҳар қандай алоқаларни чеклаш;

3. Хотин-қизларнинг интим фото-видеоларини тарқатганлик учун алоҳида жавобгарликни белгилаш;

4. Шелтерлар сонини кўпайтириш. Бунда тадбиркорларга имтиёзлар бериш;

5. Аёлларга «гап отиш», нафсониятга тегиши мумкин бўлган гап-сўзларни айтишни тақиқлаш ва ушбу ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарлик чорасини белгилаш. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар