АсосийJamiyat

Қорақалпоғистонда фуқаро 600 дона пиротехника воситасини ўз ихтиёри билан топширди

'Қорақалпоғистонда фуқаро 600 дона пиротехника воситасини ўз ихтиёри билан топширди'ning rasmi

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ППХ ва ЖТСБ ходимлари томонидан Нукус шаҳридаги А.Досназаров кўчаси бўйида ўзларининг белгиланган ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтида фуқаро Б.Книнг хатти-ҳаракатларидан гумон қилиниб суриштирув ишлари олиб борилганда фуқаро Б.К ППХ ва ЖТСБ ходимларга 1 қути ичида 10 қутида жами 600 (олти юз) дона «Британик» номли пиротехника воситасини ўз ихтиёри билан ходимларига топширган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахброт хизмати хабар берди. 

"Шуни айтиш лозимки, янги йил байрами арафасида пиротехника воситаларидан фойдаланмаслик содир бўладиган кўплаб нохушликларнинг олдини олади. Бунда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қаторида ҳар бир ота-она, маҳалла-кўй, таълим муассасалари мутасаддилари бирдек масъул",–дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар