АсосийJamiyat

Тошкентда IТ соҳаси вакиллари учун навбатдаги фестивал ўтказилди

'Тошкентда IТ соҳаси вакиллари учун навбатдаги фестивал ўтказилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 11-12 декабр кунлари Тошкентда ГДГ Ташкент (Гоогле Девелопер Гроупс) компанияси Президент таълим муассасалари агентлиги, Дигитал Генератион Узбекистан, шунингдек, “Янги Ўзбекистон” университети билан ҳамкорликда IТ соҳаси вакиллари учун навбатдаги ДевФест Тошкент 2021 фестивал ташкил этилди.

11 декабр куни ГДГ ДевФест Ташкент 2021 дастурчилар фестивалининг онлайн очилиш маросими бўлиб  ўтди.

Онлайн фестивалда халқаро экспертларнинг Android 12, Flutter, Back-end, Web va App UX, FAANG va Googleга қандай қилиб ишга кириш мумкинлиги ҳақидаги фикрлари билан танишишди. Фестивалдан кўзланган мақсад IТ соҳасида фаолият юритувчи мутахассислар учун ҳамкорликда ўрганиш ва тажриба алмашиш муҳитини шакллантиришдан иборат.

Google компаниясида ишлаётган ҳамюртимиз Нодир Назаров онлайн тадбирда ўз тақдимоти билан қатнашди ва қандай қилиб халқаро компанияга ишга кириш мумкинлиги ва Google да ишлашнинг афзалликлари тўғрисида сўзлаб берди

Фестивалнинг оффлайн қисмида, 12 декабр куни Янги Ўзбекистон Университетида  бўлиб ўтди. Дилмурод Олимжонов, ДевФест ташкилотчиларидан бири

Президент таълим муассасалари, Дигитал Генератион Узбекистан нодавлат нотижорат муассасаси билан ҳамкорликда Президент ташаббуси билан очилган "Янги Ўзбекистон" университетида Google Девелопер Гроупс дастурчилар фестивалининг оффлайн қисми бўлиб ўтди. Фестивални ўтказишдан мақсад IТ соҳасида фаолият юритувчи мутахассислар учун ҳамжамият яратиш, ўрганиш ва тажриба алмашиш муҳитини шакллантиришдан иборат.  

    Бошқа янгиликлар