"Барселона" бош мураббийи Хави қишки трансфер вақтида янги футболчиларни сотиб олиш истагида эканини маълум қилди. Бу ҳақда Marca хабар берди.
Шунингдек, у жамоада молиявий муаммолар борлигини таъкидлади.
"Таркибни доимо яхшилаб бориш керак. Трансфер ойнаси яқинлашиб келмоқда. Бу биз учун яхши имконият. Раҳбарият билан кўп гаплашмоқдамиз.
Тўғриси, бизда молиявий томондан муаммолар бор. Лекин таркибни кучайтириш ва рақобатбардош жамоага айлантириш учун ҳаракат қилишмиз керак", - деди Хави.