АсосийJamiyat

Фарғона – Сўх : Мунтазам авиақатнов йўлга қўйилди  

'Фарғона – Сўх : Мунтазам авиақатнов йўлга қўйилди   'ning rasmi

Ўзбекистон раҳбарининг 2020 йил 8 августда қабул қилинган “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Фарғона – Сўх – Фарғона йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, бугун, 12 декабрь кунидан бошлаб “Humo Air”  авиакомпанияси Фарғона – Сўх – Фарғона йўналишида дастлабки босқичда ҳафтасига икки маротаба йўловчи ташувлари учун мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлайди.

Парвозлар ҳафтанинг душанба ва жума кунлари Фарғона – Сўх йўналишида соат 10:00да ва Сўх – Фарғона йўналишида соат 12:00да бажарилиши режалаштирилган.

Авиақатновлар АН-2 самолётларида амалга оширилади. Унинг давомийлиги 30 дақиқани ташкил этади.

"Йўловчилар авиачипталарни Фарғона, Андижон  ва Наманган аэропортлари ҳамда Сўх тумани ҳокимияти биноларида харид қилиш имкониятига эга",-дея маълум қилинади хабарда.

    Бошқа янгиликлар