АсосийDunyo

ЖССТ: "Ярим миллиарддан ортиқ одам ўта қашшоқлик хавфи остида"

'ЖССТ: "Ярим миллиарддан ортиқ одам ўта қашшоқлик хавфи остида"'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва Жаҳон банки пандемия даврида соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар туфайли ярим миллиарддан ортиқ одам ўта қашшоқлик хавфи остида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда ЖССТ веб-сайтида жойлаштирилган маълумотда айтилади, деб ёзади РИА Новости.

"Тиббий хизматлар учун ўз чўнтагидан пул тўланиши керак бўлган вазиятлар ярим миллиарддан ортиқ одамни ўта қашшоқлик ҳолатига олиб келади", — дейилади маълумотда.

ЖССТ ва Жаҳон банки пандемия тиббий хизматлар кўрсатишни сусайтирди ва бутун дунё бўйлаб соғлиқни сақлаш тизимларида тангликни келтириб чиқарди, деган хулосага келди. Шу сабабли, ташкилотлар маълумотларига кўра, сўнгги ўн йил ичида биринчи марта аҳолини иммунизация билан қамраб олиш камайди, сил ва безгакдан ўлим кўпайди.

"Барча ҳукуматлар зудлик билан ҳаракатни бошлаши ва ҳар бир фуқаронинг молиявий таъсирлардан қўрқмасдан тиббий ёрдам олишини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни тезлаштириши керак", деди ЖССТ Бош директори Тедрос Гебрейесус.

У штатларга бирламчи тиббий ёрдам тизимларига эътибор қаратган ҳолда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатларини оширишни тавсия қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар