1

Миллий кино ойлиги дастурида ҳужжатли фильмларнинг намойишлари бошланди

МАДАНИЯТ 13.12.2021, 19:10
Миллий кино ойлиги дастурида ҳужжатли фильмларнинг намойишлари бошланди

Бугун Кинематография агентлиги ташаббуси билан ўтказилаётган "Миллий кинематография — Янги Ўзбекистон тимсоли" номи остидаги миллий кино ойлиги дастурида Алишер Навоий номидаги киносаройда “Ғурбатда Фурқат бор экан тақдирда” ҳужжатли фильми намойиш қилинди.

Мазкур кинокартина “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК ҳамда Тошкент архитектура қурилиш институти билан ҳамкорликда суратга олинган.

Тадбирни институт проректори Зафар Абдувалиев очиб берди ва киноижодкорларни саҳнага таклиф этди. Улар фильмни суратга олиш жараёнлари ҳақида сўзлашди.

Сўнг, “Ғурбатда Фурқат бор экан тақдирда” ҳужжатли фильми намойиш қилинди. Сценарий муаллифи Бахтиёр Ёқубов, режиссёр Музаффар Қорабоев, оператор Равшан Мусаев, рассом Санжар Аминов.

Олдинда Алишер Навоий, Бобур, Огаҳий, Чўлпон, Абдулла Авлоний, Зулфия, Саид Аҳмад, Муҳаммад Юсуф, Ойбек ва бошқа адиблар ҳақидаги фильмлар намойиш қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1