Кеча юртимизда 136 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 196094 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди ССВ Матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 1 нафари Қорақалпоғистонда, 12 нафари Андижонда, 16 нафари Бухорода, 4 нафари Жиззахда, 2 нафари Қашқадарёда, 1 нафари Навоийда, 5 нафари Наманганда, 23 нафари Самарқандда, 3 нафари Сирдарёда, 10 нафари Фарғонада, 5 нафари Хоразмда, 11 нафари Тошкент вилоятида ва 43 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида ҳудудларда 164 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 192841 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, яна 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Касаллик қурбонларининг жами сони 1442 нафарга етди.






