АсосийJamiyat

Меҳнат вазирлиги жамғармасига нотўғри ва ортиқча сарфланган салкам 407 млн сўм маблағ қайтарилди

'Меҳнат вазирлиги жамғармасига нотўғри ва ортиқча сарфланган салкам 407 млн сўм маблағ қайтарилди'ning rasmi

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева вазирликнинг молиявий назорат бўлими томонидан жорий йил ўтган давридаги фаолияти таҳлили юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, ҳозирда ишсиз ва банд бўлмаган мурожаат қилувчи фуқароларнинг бармоқ излари ҳамда юзни таниш тизимини жорий этиш орқали ажратилаётган маблағлар ҳақиқатда ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларга етиб бораётганлиги тест режимида ишга туширилган.

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартиришда, айниқса “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ва аёлларнинг бандлигини таъминлаш учун вазирлик ҳузуридаги жамоат ишлари ва бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаларидан ажратилган молиявий ресурслардан мақсадли ва қонуний фойдаланиши бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 

2020 йил давомида ўтказилган ўрганишлар натижасида жами 9 701 та қонун бузилиши ҳолатлари хусусан, жамоат ишлари бўйича 5329 та, ишсизлик нафақаси бўйича 301 та, касбга ўқитиш бўйича 1112 та, субсидия маблағлари бўйича 2959 та ҳолатда хато ва камчиликлар аниқланиб, булар Қорақалпоғистон Республикасида 35 та, Андижон вилоятида 6 141 та, Жиззах вилоятида 31 та, Наманган вилоятида 89 та, Самарқанд вилоятида 2 245 та, Сурхондарё вилоятида 768 та, Фарғона вилоятида 382 та, Тошкент вилоятида 10 та қонун бузилиши ҳолатларини ташкил этади.

Жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида ўтказилган ўрганишлар натижасида жами 983 та қонун бузилиши ҳолатлари, жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 31 та, Самарқанд вилоятида 357 та, Қашқадарё вилоятида 146 та, Сирдарё вилоятида 124 та, Жиззах вилоятида 

82 та, Фарғона вилоятида 62 та, Навоий вилоятида 55 та, Андижон вилоятида 54 та, Хоразм вилоятида 25 та, Наманган вилоятида 19 та, Бухоро вилоятида 16 та, Сурхондарё вилоятида 8 та, Тошкент шаҳрида 4 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди. Хусусан, жамоат ишлари бўйича 456, ишсизлик нафақаси бўйича 371 та, касбга ўқитиш бўйича 89 та, субсидия маблағлари бўйича 67 та ҳолатларда хато ва камчиликлар аниқланди.

“Молиявий назорат” бўлими томонидан ўтказилаётган ўрганишлар давомида аниқланган нотўғри ва ортиқча тўланган маблағларнинг 406 млн. 686 минг сўми вазирлик жамғармаларига айбдор шахслардан қайтарилди. 

    Бошқа янгиликлар