АсосийSport

Осиё кубоги-2023 саралаш босқичига қачон қуръа ташланади?

'Осиё кубоги-2023 саралаш босқичига қачон қуръа ташланади?'ning rasmi

ОФК 2023-йил Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги саралаш босқичининг қуръа ташлаш маросими вақтларини маълум қилди. Унга кўра, 2022-йилнинг 24-феврал куни соат 12:00 да Куала Лумпурдаги ОФК қароргоҳида қуръа ташлаш маросими онлайн тарзда ўтказилади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Баҳрайн, Иордания, Қирғиз Республикаси, Фаластин ва Ҳиндистон билан биргаликда 1-саватчадан жой олган.  

Саралаш баҳслари 2022-йилнинг июн ойида марказий тарзда ўтказилади. Гуруҳ баҳслари фақат битта ўйиндан иборат бўлиб, жамоалар ушбу босқичда 8, 11 ва 14-июн кунлари 3 та ўйин ўтказишади.

Бошқа янгиликлар