Ла Лига Movistar ва DAZN телекомпанияларига чемпионат трансляцияси ҳуқуқларини сотганини эълон қилди. Бу ҳақда Marca хабар берди.
Қайд этилишича, шартнома 2022/2023 йилги мавсумдан 2026/2027 йилги мавсумга қадар мўжалланган. Яъни, 5 йиллик келишув имзоланди. Келишувнинг умумий қиймати 4 миллиард 950 миллион еврони ташкил қилади.
Movistar ва DAZN ҳар бир турда 5тадан ўйинни келишган ҳолда трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Аввалроқ Англия Премьер-Лигаси 2025 йилгача бўлган трансляцияларни 5,1 млрд фунт стерлингга, Германия Бундеслигаси эса 4 йиллик трансляциялар ҳуқиқини 4,4 млрд еврога сотганди.