Ижтимоий тармоқда "Nexia-3" русумли, 60 M898QA давлат рақам белгили автомобилнинг олд томонига ялт-ялт ёнувчи чироқ-маёқча ўрнатилганлиги акс этган видео тарқалди.
Маълум бўлишича, ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилди ва мазкур автомобиль ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси тартибида баённома расмийлаштирилди.