АсосийЖАМИЯТ

Мингга яқин нодавлат боғча қиш мавсумига тайёрмаслиги сабаб вақтинча ёпилган

Мактабгача таълим вазирлиги куни кеча бўлиб ўтган брифингда бу ҳақда маълум қилди."931 та...

'Мингга яқин нодавлат боғча қиш мавсумига тайёрмаслиги сабаб вақтинча ёпилган'ning rasmi

Мактабгача таълим вазирлиги куни кеча бўлиб ўтган брифингда бу ҳақда маълум қилди.

"931 та нодавлат боғча куз-қиш мавсумига тайёргарлиги етарли даражада бўлмагани сабабли вақтинча ўз фаолиятини тўхтатган",-дея аниқ рақамларга мурожаат этади вазирлик.

Қайд этилишича, ушбу мактабгача таьлим ташкилотлари иссиқлик тизими созланиб, камчиликлар бартараф этилганидан сўнг яна қайта фаолиятини тиклайди.

Шу жумладан, 13 декабрь ҳолатига 88,9 минг тонна кўмир маҳсулоти мактабгача таълим ташкилотларига етказиб берилди.

Шунингдек, жорий йилда Ўзбекистондаги  2 та МТТ тўлиқ мукаммал таъмирланиб, 835 тасида жорий таъмирлаш ишлари якунланган.

"Бунинг учун жами 132,3 млрд. сўм маблағ молиялаштирилди. 11 та МТТда жорий таъмирлаш ишлари якунига етказилмаган.",-дейилади брифингда.

    Бошқа янгиликлар