АсосийJamiyat

ДХАда тайинлов амалга оширилди. Эндиликда...

'ДХАда тайинлов амалга оширилди. Эндиликда...'ning rasmi

ДХАда тайинлов амалга оширилди. 

Эндиликда Зуфаров Улуғбек Анварович Давлат хизматлари агентлиги Давлат хизматлари марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлими бошлиғи сифатида фаолият олиб боради.

Қайд этилишича, У. Зуфаров шу кунга қадар Давлат хизматлари агентлиги тизимида давлат хизматларини кўрсатиш устидан назорат қилиш бошқармаси Давлат хизматлари марказлари филиаллари фаолиятини ташкил этиш шўъбаси бош маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган.  

Зуфаровнинг янги лавозимида аввал Муллажонов Муроджон Мухсинжонович фаолият юритган бўлиб, энди у Давлат хизматлари агентлиги Ички аудит ва коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар