АсосийDunyo

2021 йилнинг энг яхши фильми маълум бўлди

'2021 йилнинг энг яхши фильми маълум бўлди'ning rasmi

Қайд этилиишча, у Европа киноакадемияси босниялик ижодкорлар томонидан суратга олинган.

 Мазкур фильм номи “Қаерга кетяпсан, Аида?” драмасидир, деб ёзади Zamon.uz нашри.

Маълумотга кўра, фильмда 1995 йили юз берган Болқон можароси марказида қолиб кетган яқинларини қутқариш истагидаги таржимон аёл – Аиданинг тақдиридан ҳикоя қилинади.

У режиссёр Ясмила Жбанович томонидан суратга олинган.

Европа киноакадемияси ушбу режиссёрни “Йилнинг энг яхши режиссёри”, Аида образини ижро этган Ясна Журичични эса  “Энг яхши актриса” деб эътироф этган.

Маълумот учун, “Қаерга кетяпсан, Аида?” драмаси  “Хорижий тилдаги энг яхши фильм” йўналиши бўйича Оскар мукофотига ҳам  асосий даъвогарлар сафидан ўрин олган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар