АсосийJamiyat

“PIA” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди

'“PIA” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди'ning rasmi

Ушбу масала Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ҳамда “PIA” авиакомпанияси раҳбарияти иштирокида ўтказилган учрашувда муҳокама этилган.

Бу ҳақда хабар берган вазирликнинг Ахборот хизматига кўра, учрашув давомида ҳар икки томон вакиллари мамлакатлар ўртасида фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларининг ривожланиши Ўзбекистон ва Покистон манфаатларига бирдек мос келишини алоҳида таъкидлаб ўтган.  

Шунингдек, “PIA” авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги вакили Муҳаммад Ваккос Исломобод – Тошкент ва Карачи – Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича режалари билан ўртоқлашган. Маълум қилинишича, авиакомпания ушбу йўналишларда парвозларни 2022 йил январь ойидан йўлга қўйиш ниятида.

Учрашув якунида томонлар белгиланган йўналишларда мунтазам парвозларни йўлга қўйиш юзасидан ҳамкорликда ишларни давом эттиришга келишиб олди.

    Бошқа янгиликлар