"Ўзгидромет"нинг маълумотига кўра, бугун, 17 декабрь кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 7-12° илиқ бўлади.
Таъкидланишича, пойтахтда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 8-10° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкинлиги айтилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 2-7° илиқ бўлади.






