АсосийJamiyat

Эндиликда тадбиркорларга "валютафурушлик" билан шуғулланишга рухсат берилади

'Эндиликда тадбиркорларга "валютафурушлик" билан шуғулланишга рухсат берилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти йўналишларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарор билан хусусий секторга ўтказиладиган, шунингдек, давлат хусусий-шериклик асосида бериладиган фаолият турлари рўйхати тасдиқланади.

Уларнинг орасида валюта айирбошлаш ва молиявий хизматлар ҳам бор. 

Бу орқали:
1. Хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, норасмий валюта операциялари вужудга келишини олдини олиш, шунингдек, хизматларни узлуксиз равишда (24/7 режимда) кўрсатиш имконини яратиш мақсадида хусусий тадбиркорларга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат бериш.

2. Молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига кредит уюшмаси хизматлар бозорига кириш имкониятларини яратиш кўзда тутилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар