АсосийJamiyat

Тошкентда ҳоким маоши кечиктирилаётганлигидан шикоят қилган Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан юзма-юз мулоқот ўтказди

'Тошкентда ҳоким маоши кечиктирилаётганлигидан шикоят қилган Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан юзма-юз мулоқот ўтказди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманида Ободонлаштириш бошқармаси ходимларига маош тўлаш кечиктирилаётганлиги ҳақидаги хабарлар чоп этилди.

Туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг маош масаласига билдирилган эътирозлари юзасидан туман ҳокими Шавкат Мавлонов ходимлар билан юзма-юз мулоқот ўтказди. Бу ҳақда туман Матбуот хизмати хабар берди.

 " Мулоқот жараёнида ишчи ходимларнинг декабрь ойи аванс маошлари кечиктирилаётганлиги маълум бўлди. Туман молия бўлими томонидан билдирилган изоҳга кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 04.01.2021 йилдаги 1-сон ва Тошкент шаҳар Молия бош бошқармасининг 06.02.2021 йилдаги 41-сонли буйруқларига кўра, маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган 1-даражали маош ойлик тўловлари ҳар ойнинг 20 санасига қадар тўлиқ молиялаштирилиши мумкинлиги асос қилинди.

Шундай бўлсада, мулоқот жараёнида туман Молия бўлими томонидан ишчи ходимларга тегишли маблағлар “Ипотека” банки Чилонзор филиалига ўтказилди, банк томонидан эса ходимларнинг пластик карталарига соат 12:00да ўтказиб берилди. Бундан ташқари, туман ҳокими томонидан ишчи хизматчиларнинг қўшимча таклифлари инобатга олиниб:

— Бошқарма ходимларини кийиниш хонаси билан таъминлаш таклифи лойиҳасини ишлаб чиқиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Ахмедовга;

— ходимларнинг фаолиятига алоқадор автоулов масаласини ўрганиб чиқиб, ечими борасида таклиф киритиш туман ҳокимининг ўринбосари Н.Абдурахманов, туман молия мудири Ж.Ходжиманов ва туман Ободонлаштириш бошқармаси раҳбари А.Нурмуҳаммедовларга;

— иш меҳнатига қўлланиладиган ягона тариф 3-разряд бўйича берилаётган маошни қайта ҳисоблаш, моддий рағбатлантириш, махсус рағбатлантириш фонди ҳисобидан таклифларини ишлаб чиқиш туман ҳокимининг ўринбосари Н.Абдурахманов, туман молия мудири Ж.Ходжиманов ва туман Ободонлаштириш бошқармаси бош ҳисобчиси Г.Куатбаеваларга юклатилди.

Бундан ташқари, мулоқот жараёнида Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлонов бошқарманинг барча ходимларига келгусидаги иш фаолиятларига алоқадор ҳар қандай масалалар юзасидан туман ҳокимлигида ҳафтанинг душанбадан-жумагача (кеч соат 17-00дан) ташкил қилинган фуқаролар қабулхонасига мурожаат қилишлари мумкинлигини таъкидлаб ўтди", - дейлади муносабатда.

 

    Бошқа янгиликлар