Қорасув устидан ўтувчи кўприк реконструкция учун ёпилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.

Яшнобод тумани Ўш кўчаси бўйлаб оқиб ўтувчи Қорасув каналидаги кўприкни реконструкция қилиш ишлари бошланди. Таъмирлаш жараёни 2022 йилнинг февраль ойигача (шу ой ҳам) давом этади.
"Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни ва ноқулайлик учун узр сўраймиз" дейилади хабарда.






