1

“Муқимий” ҳужжатли фильми намойиш этилди

МАДАНИЯТ 17.12.2021, 18:41
“Муқимий” ҳужжатли фильми намойиш этилди

Кинематография агентлиги ташаббуси билан ўтказилаётган “Миллий кинематография – Янги Ўзбекистон тимсоли” шиори остидаги миллий кино ойлиги давом этмоқда.

Бугун кино ойлиги доирасида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Муқимий” ҳужжатли фильми намойиш этилди. Сценарий муаллифи Бегзод Оқбўтаев, режиссёр Илҳом Муҳаммадиброҳимов.  

Мазкур ҳужжатли фильм атоқли жамоат арбоби Муҳаммад Аминхўжа Муқимий ҳаёти ва ижодига бағишлаб яратилган.  

Институтда таъсис этилган "Муқимий" номидаги кўкрак нишони фильм режиссёри учун тақдим этилди.  

Тадбирда фильм ижодкорлари билан бирга институт педагоглари ва талабалар иштирок этишди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1